1-ихтисослаштирилган богча-мактаб мажмуасида хотира кечаси тадбири
Опубликовано Nigora Tursunova Ta'lim, Tadbirlar9 май – хотира ва кадрлаш куни, тарихни ёдга олиш, уни яратишга ўз хиссасини кўшган кахрамонларни эъзозлаш куни. Сурхондарё вилояти Узун туманидаги 1-ихтисослаштирилган богча-мактаб мажмуасида байрам арафасида «Хотира боги» ташкил этиш ва хотира кечасини ўтказиш анъанага айланган. Махалла, мактаб, ота-оналар ва хомийлар томонидан ташкил этилган навбатдаги учрашувда Иккинчи жахон уруши катнашчилари, уларнинг якин кишилари ва мехнат фахрийлари иштирок этишди. Тадбирдаги энг кизикарли вокеа — эл-юрт учун хизмат килиб, махалладошлари калбидан жой олган инсонлар шажара дарахтининг такдим этилиши бўлди. Улар хакида тўпланган маълумотларни ўкувчилар маъруза тарзида баён килиб берди. Тадбирда иштирок эта олмаган кекса ва ногирон кишилар хонадонига болаларнинг ташриф буюриши махалладаги хамжихатликнинг ёркин ифодаси бўлди.
Ханифа Султонова

Свежие комментарии