Пойтахтимиздаги Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазма залида Ўзбекистон Хотин-кизлар кўмитаси томонидан “Кўли гулдир ўзбек аёлин…” номли кўргазма-савдо иш бошлади.
8 март – Хотин-кизлар куни муносабати билан ўтказилаётган кўргазма “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “Хунарманд” уюшмаси, “Махалла” жамгармаси, “Агробанк” акциядорлик-тижорат банки, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси хамкорлигида ташкил этилди. 
Кўргазманинг очилишида “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошкаруви раиси Жамшид Сайфиддинов юртимизда барча сохаларда изчиллик билан амалга оширилаётган ислохотлар жараёнида хотин-кизларнинг давлат ва жамият курилишидаги фаоллигини ошириш, уларнинг хукукларини хар томонлама мухофаза килиш, оила, оналик ва болалик манфаатларини таъминлаш масаласига алохида эътибор каратилаётганини таъкидлади.
Давлатимиз рахбарининг 2004 йил 25 майда кабул килган “Ўзбекистон Хотин-кизлар кўмитаси фаолиятини кўллаб-кувватлаш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўгрисида”ги фармони бу йўналишда мухим хукукий асос бўлиб хизмат килмокда, деб ёзади ЎзА. Мазкур хужжат асосида хотин-кизларнинг билим ва малакасини ошириш, улар учун янги иш ўринлари барпо этиш, касаначиликни ривожлантириш, тадбиркорлик ишини бошлаш истагида бўлган аёллар учун имтиёзли кредитлар ажратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
Ушбу йўналишдаги вазифалар ижросини таъминлашда Ўзбекистон Хотин-кизлар кўмитаси бир катор вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан хамкорликда турли ижтимоий лойихалар, грант дастурлар, семинар машгулотлар, кўргазма-савдолари, бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этмокда. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Кўли гулдир ўзбек аёлин…” номли кўргазма-савдо хам ана шундай тадбирлар сирасидандир.
Кўргазма-савдонинг ўзига хос жихати шундаки, унинг доирасида миллий хунармандлик йўналишида фаолият кўрсатаётган аёллар учун ўз махсулотининг савдосини ташкил этиш, тадбиркорликни бошлаш, бизнес- режалар ишлаб чикиш, имтиёзли кредит маблаглар олиш ишлари бўйича ўкув семинарлар ташкил этилади, амалий ёрдам кўрсатилади. Айни пайтда миллий хунармандлик, халк истеъмоли буюмлари учун буюртмалар олиниб, шартномалар имзолаш, ўз ишини бошлаш истагидаги аёлларга хар томонлама кўмак кўрсатишга алохида эътибор каратилади.
Кўргазмада Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрида миллий хунармандлик йўналишида фаолият кўрсатаётган хотин-кизлар ўзининг тўрт юз мингдан ортик махсулоти билан иштирок этмокда.
– Бундай катта кўргазма-савдода биринчи марта иштирок этяпман, – дейди коракалпогистонлик тадбиркор Жадра Давлетназарова. – Унга элликдан ортик миллий ўйинчок тайёрлаб келганман. Бу ўйинчоклар болаларни Ватанга мухаббат, миллий анъана ва кадриятлар рухида тарбиялашда алохида ахамият касб этади, деб ўйлайман.
Region.uz

(No Ratings Yet)
Loading ... Loading ...