logo2.jpgЖорий йилнинг 11-13 февраль кунлари «Узкўргазмасавдо» кўргазма залида бешинчи халкаро “Таълим ва мутахассислик” кўргазмаси уз фаолиятини бошлайди. Кўргазма ООО “SSP-Expocontact” томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси, Олий ва  Ўрта махсус касб-хунар таълими Вазирлиги, Камолот ёшлар ижтимоий харакати хамкорлигида ташкил килинмокда. Кўргазма хамкорлари бўлиб, Global study компанияси катнашмокда.

Бугунги кунда мамлакатимиз жуда катта интелектуал ва илмий салохиятга эга. Ўзбекистон рахбарияти ва хукумати ёш авлод таълим ва мутахассисликка алохида эътибор бермокда. Шу сабабли, бешинчи халкаро “Таълим ва мутахассислик” кўргазмаси  юксак мавкега эга булиб, таълим тизимида амалга оширилаётган ислохотлар ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ривожланиш истикболига ўз хиссасини кўшади. Мазкур кўргазма беш йил давомида олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислохотларга ва Мамлакатимиз манфаатларини кўзда тутувчи янги таълим йуналишлари ва мутахассисликларга ўз хиссасини кўшади.

Кўргазманинг максади,  ёшларнинг манфаатларини мухофазалаш, келажак эгаларининг жамиятдан муносиб ўрин топишини таъминлаш, юртимизнинг ижтимоий-иктисодий салохиятини янада юксалтиришга йуналтириш, таълим жараёнида энг сўнгги ютукларни намойиш килиш, замонавий ахборот технологияларини ва жахон ахборот ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш, мехнат бозори ва жамият эхтиёжлари асосида таълим хизмати сифатини такомиллаштириш, бўлажак абитуриентларга олий ва ўрта махсус ўкув муассасасининг энг мукаммал танловига кўмак беришдан, хамда чет элларда мавжуд таълим хизматининг тўлик кўлами билан таништиришдан иборат.

Бешинчи халкаро “Таълим ва мутахассислик” кўргазмасида Тошкент темир йул мухандислар институти, Тошкент автомобиль йуллар институти, Тошкент архитектура курилиш институти, Халкаро Вестминстер Университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Томск институти, Ўзбекистон-Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази ўкув маркази, “Iffatli kelin”,“Карьера” ўкув марказлари ва бошка ўкув юртлари иштирок этмокда.

shedule3.jpg

Бешинчи халкаро “Таълим ва мутахассислик” кўргазма доирасида бир канча намойишлар, семинарлар ва танловлар ўтказилади.

Кўргазмани расмий очилиш маросими соат 11-00 да «Узкўргазмасавдо» кўргазма залида булиб ўтади. Манзил: Тошкент ш., Беруни кўчаси 40, Мўлжал: “Беруни” метро бекати.

Кўргазманинг ташкилотчилари:
SSP-Expocontact компанияси
100048, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Бухоро, 6 кўчаси
Телефон: +998 71 232 26 21, 387 64 46
Факс: +998 71 26 21
e-mail: ssp-expocontact@mail.ru
Проект менежери: Нодир Юлдашев

(2 votes, average: 5 out of 5)
Loading ... Loading ...